Skip to main content

Бел чурраси (грижа) оғриғини «ўтиб кетар» деб юрадиган беморларда асаб тўқималарига тушаётган босим кучайиб кетиши ва даволаниш жараёни янада мураккаблашиши мумкин. Мутахассис сифатида шуни таъкидламоқчиманки, бел чуррасини даволашда барча беморларга бир хил усулни қўллаш нотўғри.
«МРТ натижаси — бу ҳали ташхис эмас» Кўпчилик беморлар МРТ текшируви натижасини кўриб, дарҳол «операция қилдиришим керак» деб ўйлашади. Аммо МРТ тасвири операция учун ягона мезон эмас. Бел чуррасини даволашда беморнинг шикоятлари, шифокор кўригидаги белгилар ва асабга бўлаётган босимнинг даражаси муҳимроқдир. Баъзан МРТда чурра катта кўринса-да, беморнинг аҳволи енгил бўлади, баъзан эса кичикроқ чурра инсон ҳаёт сифатини жиддий бузиши мумкин.
Оғриқни ортга суриш хавфли Бел ва оёқ оғриғини узоқ вақт эътиборсиз қолдириш асабдаги босимнинг кучайишига олиб келади. Айниқса, оёққа тарқаладиган оғриқ, увишиш ёки оёқда кучсизлик сезилса, вақтни ўтказмай шифокорга мурожаат қилиш керак. Эрта босқичда қилинган тўғри режа даволаш имкониятларини кўпайтиради ва беморнинг тезроқ оёққа туришини таъминлайди.
Даволаш беморга қараб белгиланади Бел чуррасида ҳар бир бемор учун алоҳида «йўл харитаси» тузилади:
• Операциясиз усуллар: Кўплаб беморларда дам олиш, дори-дармонлар, физиотерапия, махсус машқлар ва бошқа инвазив (операциясиз) усуллар билан оғриқларни тўлиқ назорат қилиш мумкин.
• Жарроҳлик (Операция): Эндоскопик (ёпиқ) ёки микрохирургик усуллар синир тўқималарини сақлаб қолган ҳолда жуда аниқ ва нозик тарзда амалга оширилади. Бу усуллар фақат асабга жиддий босим бўлган, куч йўқолган ёки бошқа усуллар ёрдам бермаган ҳолатларда тавсия этилади.
Бизнинг мақсадимиз: Мақсадимиз — ҳар бир беморга бир хил муолажани ўтказиш эмас, балки беморга энг мос келадиган усулни айнан керакли вақтда танлашдир. Тўғри вақтда, тўғри ташхис ва тўғри даволаш — муваффақият гаровидир.
Файзуллахон Нематуллаевич Шукуров Ортопед-травматолог ва вертебролог

 

Яндекс.Метрика